16 февраль кунининг биринчи ярмида Россиянинг Ярославль шаҳрида кўп қаватли уйда юз берган портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 7 нафарга етган. Бу ҳақда Россия ФВВ ҳудудий маркази маълумотига асосланиб, РИА Новости хабар берган.

"Харобалар остидан яна бир аёлнинг жасади чиқариб олинди. Эндиликда қурбонлар сони 7 нафарни ташкил қилмоқда", дейилади хабарда.

Манбанинг маълум қилишича, қурбонларнинг 2 нафари болалар.

Бундан олдинги хабарларда бу ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Бу портлаш газ ускунасидаги носозлик туфайли рўй берган. Портлаш туфайли 25та квартира жиддий зарарланган.