Ўзининг “Полиция академияси” ва “Тутси” каби машҳур фильмлари орқали танилган Жорж Гейнс 98 ёшида вафот этди. Variety журнали Гейнс нафақат маҳоратли актёр, балки яхши қўшиқчи ҳам бўлганини қайд этиб ўтган.

Марҳум 100дан ортиқ телевизион драма ва комедиялар, 35та фильмда роллар ижро этган. Бундан ташқари, у АҚШ ва Европадаги кўплаб мусиқали комедия ва опералар, пьесаларда ҳам иштирок этган.

Асл фамилияси Йонгеянс бўлган актёр Хельсинкида рус-голланд оиласида туғилган. Америкага кўчиб боргач, актёр ўз фамилиясини Гейнсга ўзгартиради.

Жорж Гейнс “Полиция академияси” фильмининг 7та қисмида комендант Эрик Лассард роли орқали киноихлосмандлар кўнглидан жой олганди.