Mirrow Provocator яратган афсонавий сити-кар (шаҳарбоп машина) лар қаторига яна бир “мўъжиза” қўшилди. Бу янги автомобильни дизайнер Александр Малишов яратди, деб етказади vnews.agency. Mirrow Provocator тўрт киши бемалол сиғдира олади.

Автомобильнинг ўзига хослиги шундаки, унинг салонига кириш учун машинанинг орқа қисмидаги эшикдан фойдаланилади, ён эшиклар эса фақатгина фавқулотда ҳолатлар учун мўлжалланган. 

Унинг каркас қисми ралли автомобиллари кўринишида бўлади.