Анқарада содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Анқара губернатори Мехмет Киличларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. 

Аввал 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Портлаш ҳарбий ётоқхона олдида портловчи модда билан тўлдирилган машинани портлатиш орқали содир этилган. Портлатишдан мақсад хизматдан ётоқхонага қайтаётган ҳарбийларга ҳужум қилиш бўлган.

Туркия ҳукумати портлашни теракт деб тан олди. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва полиция ходимлари ишламоқда.