Apple 10-12 млрд долларлик облигация чиқаради

Технология 17 Февраль 2016 1271

Apple корпорацияси 10-12 млрд долларлик облигация чиқармоқчи, деб хабар бермоқда MarketWatch агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Vestifinance.ru сайти. Бу компаниянинг 2013 йилдан бери бешинчи кўп миллиардлик облигацияларни чиқариши бўлади.

Манбаларга кўра, "Apple" облигацияларни 30 йиллик муддатда узиш билан жойлаштиришни режалаштирилмоқда, уларнинг даромадлиги АҚШ ғазначилиги облигацияларининг даромадлигидан 2,15 фоизга юқорироқни ташкил қилиши мумкин. Компания шунингдек 7 йиллик "яшил" облигациялар – тоза энергияга инвестиция қилиш орқали узиладиган қимматбаҳо қоғозларни чиқармоқчи.

Apple январь охирида 2016 молиявий йилнинг 1-чорагида (2015 йилнинг откябрь-декабрь ойлари) рекорд даражада фойда олганини маълум қилди. 1-чоракда компания даромади 75,9 млрд долларни, соф фойда эса 18,4 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг 1-чорагида даромад 74,6 млрд долларни, соф фойда эса 18 млрд долларни ташкил қилганди.

Компания 2016 молиявий йилнинг 1-чорагида 74,8 млн дона iPhone сотишга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоизки, ундан аввалги чоракда Тим Кук компанияси деярли шунча, яъни 74,5 млн дона iPhone сотган эди, бу эса компания смартфонлари савдоси ўзининг энг юқори даражасига эришган бўлиши мумкинлигини англатади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар