2 декабрь куни Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳрида бўлган отишмада 14 киши ҳалок бўлган. Аниқланишича, ҳужум қилганлар - ёш эр-хотинлар – ИШИДга алоқадор бўлган.

"Тергов жараёнида айфон топилган, лекин ФҚБ вакиллари телефон пароллангани учун ундаги маълумотлардан фойдалана олишмаган. 16 февраль куни жаҳон суди Apple`га махсус хизматга террористнинг қулфланган телефонини очишда ёрдам бериш мажбуриятини юклаган", деб хабар беради Associated Press.

Apple ФҚБнинг талабига Тим Кук берган ёзма жавобини компаниянинг сайтида ҳам жойлаштиришди. Компания раҳбари барча мижозларини муаммони жамоавий музокара қилишга чорлади.

Кук Сан-Бернардино теракти бўйича Apple`да мавжуд барча маълумотларни аллақачон тақдим этганини билдирди. Лекин энди ФҚБ компаниядан парол қулфини еча оладиган янги iOS прошивкаси (бэкдор – “орқа эшик”)ни ишлаб чиқишни талаб қиляпти. Бундай ҳолатда айфонларнинг дахлсизлигига кафолат қолмайди.

Бу - Америка ҳукумати мижозларининг телефонлари орқали уларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланишни талаб қилаётган биринчи ҳолат эмас.