Австрия бир кунда халқаро ҳимоя тўғрисида бошқа мамлакатларга ариза топшириш ҳуқуқига эга бўлган 3200 нафарга яқин кишини қабул қилади.

Аввалги хабарларда Австрия ҳукумати Словения билан биргаликда чегарада муҳожирлар учун кундалик квоталарни йўлга қўйишини маълум қилган эди. Бу ҳақида мамлакат ИИВ раҳбари Йоханна Микль-Лятнер хабар берган.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳукумат ўнлаб чегара нуқталарида назорат чора-тадбирларини жорий этишни ўрганиб чиқмоқда.

Германия Федератив Республикаси махфий хизмати раҳбари Ханс Георг Маасcен террорчилар муҳожирлар билан бирга Германияга кириб бораётганини таъкидлаб ўтди.