Россия ва Саудия Арабистони ташаббуси билан нефть ишлаб чиқаришни 2016 йил январь ойи ҳолатида мўътадиллаштириш таклифини Бирлашган Араб Амирликлари тўлиқ қўллаб-қувватлади.

“Жаҳон бозорида мўътадилликни барқарорлаштириш бўйича умумий мақсадда БАА нефть сиёсати барча ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликка тайёр. Биз келажакка умид билан қараймиз”, -дейди БАА нефть вазири Сухайл ал-Мазруий.

"Нефть қазиб олиш даражасини мўътадиллаштириш келишувига Россия, Саудия Арабистони, Венесуэла, Қатар, Уммон, Нигерия, Кувайт ва баъзи манбаларга кўра, Норвегия ҳамда Ироқ ўз розиликларини билдиришган" деб етказади «Интерфакс».

Келишувга Эрон қарши чиқмоқда. Эронга ядровий дастур туфайли умумий қарор билан санкция қўйилган эди. Энди Эрон Ислом республикаси санкциялар ечилганидан кейин ана шу даврда жаҳон бозорида қўлдан бой берган улушининг ҳиссасини чиқариб олмоқчи.

Bloomberg : Нефть ишлаб чиқарувчиларнинг “сирли фитна”си фош бўлди