Москванинг "Локомотив" жамоаси ярим ҳимоячиси Дмитрий Тарасов Европа Лигасининг 1/16 финалида Истанбулнинг "Фенербаҳче" жамоасига қарши кечган ўйиндан (0:2) кейин маҳаллий мухлисларга Россия президенти Владимир Путин сурати туширилган майкасини намойиш қилганига тушунтириш бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўйин якунлангач, футболкасини ечиб, майдон бўйлаб юрган, унинг ички майкасида эса Путин сурати бўлиб, сурат остига "Энг хушмуомала президент" ёзуви ҳам бор эди.

"Бу менинг президентим. Мен президентимизни қаттиқ ҳурмат қиламан ва ҳамма жойда уни қўллаб-қувватлашимни кўрсатишга қарор қилдим", дея ўз ҳаракатини изоҳлаган Тарасов "Р-Спорт" нашри мухбирига берган интервьюсида.

"Локомотив" футболчиси "Фенербаҳче"га қарши ўйин сўнгида туркларга Путин сурати туширилган майкасини кўрсатди

"Фенербаҳче" мухлислари Истанбулда "Локомотив" жамоаси автобусига ҳужум уюштирди