16 февраль оқшомида Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги биринчи учрашувлар доирасида "ПСЖ" "Челси"ни қабул қилди.

Ўйинда парижликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

39-дақиқага келиб, Златан Иброҳимович жарима зарбасидан унумли фойдаланган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада бурчак зарбасидан кейин парижликлар жарима майдонида юзага келган саросима вақтида Оби Микел тўпни дарвозага йўллаб, орадаги фарқни йўққа чиқарди.

Иккинчи таймда ўйинга Лукас Моуранинг ўрнига захирада қўшилган Эдинсон Кавани майдонга тушишидан 4 дақиқа ўтиб, ўйиннинг 78-дақиқасида якуний ҳисобни ўрнатди - 2:1.

Чемпионлар лигаси, 1/8 финал

ПСЖ Франция – Челси Англия 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 39 Иброҳимович, 1:1 – 45 Оби Микел, 2:1 – 78 Кавани.
ПСЖ – Трапп, Маркиньос, Тиаго Силва, Давид Луиз, Максвелл, Верратти (Рабьо, 81), Мотта, Матюиди (Пасторе, 81), Ди Мария, Иброҳимович, Лукас (Кавани, 74).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Иванович, Баба, Оби Микел, Фабрегас, Педро, Виллиан, Азар (Оскар, 71), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Иброҳимович (19), Оби Микел (38), Педро (67), Лукас (70), Давид Луиз (71).