ЕЧЛ: "Зенит" сафарда "Бенфика"га ютқазиб қўйди

Спорт 17 Февраль 2016 2002

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Бенфика" ҳамда "Зенит" клублари ўртасидаги учрашувда мезбонлар устун келишди.

Лиссабонда ўтказилган учрашув 91 дақиқада мезбонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Жонас томонидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида якунланди. Қайд этиш керакки, бу гол урилишидан 1 дақиқа олдин питерликлар ҳимоячиси Доменик Кришито ўйиндаги иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилганди.

Жавоб учрашуви 9 март куни Санкт-Петербургда ўтказилади.

Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Бенфика Португалия – Зенит Россия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Жонас.
Бенфика – Жулио Сезар, Андре Алмейда, Линделеф, Жардел, Элизеу, Самарис, Саншеш, Пицци (Карсела-Гонсалес, 71), Жонас, Гайтан, Митроглу (Хименес, 63).
Зенит – Лодигин, Анюков, Гарай, Ломбертс, Кришито, Витцель, Гарсия, Шатов (Жирков, 81), Халк, Данни (Маурисио, 87), Дзюба (Кокорин, 74).
Огоҳлантиришлар: Андре Алмейда (16), Витцель (32), Жардел (35), Пицци (43), Гарсия (59), Кришито (67), Жонас (90).
Четлатиш: Кришито (90).

Кўпроқ янгиликлар