Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Россия Сурияда ҳарбий жиноятлар содир этиш ёқасида турибди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.

Бундан олдинроқ ҳам Туркия ҳукумати Сурия шимолида инсонпарварлик ёрдамлари олиб кетаётган карвонни ўққа тутгани учун Россияни "ҳарбий жиноят"да айблаганди. Туркия ТИВ сайтида бу борадаги баёнот эълон қилинган.

Унда бир неча кун олдин Мюнхенда ўтказилган Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича конференцияда Туркия ва унинг тарафдорлари расмий Москвани уруш ҳаракатларини тўхтатишга чақиргани, лекин Россия ҳужумлар уюштиришни кучайтираётгани қайд этилган. Унда шунингдек, халқаро ҳуқуқ асосида Россиянинг ҳаракатлари "ҳарбий жиноятлар" сифатида баҳоланиши кераклиги таъкидланган.