Эрон Мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон Москвага ташрифи вақтида «Россия 24» телеканалига интервью берди ва Эроннинг ядровий қуролланишдан йироқдалиги ҳақида айтиб ўтди.

«Биз ҳар доим ҳалқаро хамжамиятга ядровий қуролланишдан йироқдалигимизни таъкидлаганмиз. Биз ҳеч қачон ядровий қуролни ва уларни ташувчи ракеталарни ишлаб чиқармаганмиз. Бизнинг барча баллистик ракеталаримиз фақатгина ҳимоя вазифасини ўтайди», деган у.

Вазирнинг фикрича, бугунги кунда дунёда «кўпчилик шуни тушуниб етдики, Эрон ўзининг хавфсизлигини таъминлаш» йўлидан бормоқда ва ядровий қуролланишга «ҳаракат ҳам қилгани йўқ».

Шунингдек вазир Эрон Россиядан фақатгина ҳимояланиш қуролларини сотиб олиш ниятида эканини қўшимча қилган. Унинг айтишича, Эроннинг асосий мақсади ўзининг ҳимояланиш сифатини кучайтириш орқали минтақадаги барқарорликни таъминлашдан иборат.

«Энг асосийси биз душманларимизнинг эҳтимолий ҳужумларига қарши ҳимоя кўрсата олишимиздир. Бундан ташқари, бизнинг қуролли кучлар доктринамизда бошқа мамлакатларга агрессия ўтказиш сиёсати тўғрисида сўз ҳам айтиб ўтилмаган», - деб ҳисоблайди Деҳқон.

«Ъ»: Эрон Россиядан 8 млрд долларлик қурол-яроғ сотиб олмоқчи