Франциялик тадбиркор ресторанига банкирлар киришини тақиқлаб қўйди

Жамият 17 Февраль 2016 4320

Парижнинг ғарбий томони Рюэй-Мальмезон шаҳридаги Les Ecuries de Richelieu ресторанига банкирлар кириши мумкин эмас. Бу ресторанга кўплаб юлдузлар келишади.

Ресторан хўжайини 30 ёшли Александр Калле банкирлар у билан “итдек муомалада” бўлишгани учун шундай қарорга келганини билдирди. Француз иккинчи ресторанини очиш учун 70 минг евро қийматида қарз сўраганда, унинг илтимосини жуда кўп марта рад этишган.

Ресторан пештоқида “Кучуклар марҳамат! Банкирларга эса кириш тақиқланади (агар улар 70 минг евро кириш бадалини тўламасалар)” деб ёзилган. Калленинг айтишича, у “саломга яраша алик олган”.

Бу Калленинг банкирлар билан биринчи “тўқнашуви” эмас. 23 ёшида биринчи ресторан очиш мақсадида қарз сўраб мурожаат қилганида, унга 20 марта рад жавобини беришган.

Кўпроқ янгиликлар