Футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финалида Ўзбекистон Таиландга қарши ўйнайди

Спорт 17 Февраль 2016 3622

Футзал бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатида чорак финал ўйинлари якунланиб, ярим финал жуфтликлари маълум бўлди.

Чорак финалда Ўзбекистон Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинга параллел равишда кечган яна бир учрашувда Таиланд Австралияни 6:1 ҳисобида енгди. 19 февраль кунига белгиланган ярим финалда Ўзбекистон Таиландга қарши баҳс олиб боради.

Чорак финал ўйинларини бу жуфтликлардан кейинроқ бошлаган Эрон-Қирғизистон ҳамда Япония-Вьетнам жуфтликларида қайд этилган натижалардан кейин ярим финалнинг яна бир тўқнашуви иштирокчилари аниқланди. Турнир фаворити Эрон Қирғизистонга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 7:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди. Иккинчи жуфтликда эса кутилмаганда японияликлар вьетнамликлардан енгилишди.

Япония ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўта шиддатли кечди. Иккинчи бўлимда японлар 3:1 ҳисобда олдинда бораётиб, сўнгги 5 дақиқада ғалабани қўлдан чиқаришди.

Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланганидан кейин қўшимча бўлимлар белгиланди. Экстра-тайм бошида Япония яна олдинга чиқиб олди. Сўнгги дақиқаларда вьетнамликлар бешинчи ўйинчи тактикаси орқали ҳисобни тенглаштиришди.

Учтадан амалга оширилган пенальтилар сериясида эса омад Вьетнамга кулиб боқди — 2:1.

Шу тариқа, Эрон ва Вьетнам терма жамоалари Осиё чемпионати ярим финалига чиқиш билан бирга Колумбия-2016 йўлланмасини қўлга киритишди. Бу икки жамоа ярим финалда тўқнаш келишади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати, чорак финал

ЭРОН - ҚИРҒИЗИСТОН - 7:0

ЯПОНИЯ - ВЬЕТНАМ - 4:4.
Асосий вақт - 3:3. Пенальтилар серияси - 1:2

Осиё чемпионати ярим финали доирасидаги Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги ўйин 19 февраль, жума куни, соат 16:00 да бошланади. Эрон ва Вьетнам ўртасидаги учрашув эса 19 февраль куни соат 19:00га белгиланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар