Гарри Поттер Шотландия банкини солиқлардан “қутқарди”

Иқтисодиёт 17 Февраль 2016 3088

Шотландия Қироллик банки (Royal Bank of Scotland, RBS) бир неча йиллардан буён ёш сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги фильмга сармоясини рўкач қилиб солиқларни тўламай юрган.

Ўртача бир миллиард фунт стерлинг (1,45 миллиард доллар) қийматидаги солиқлар ғазнага тушмаган, деб ёзади Bloomberg.

1997 йилдан 2008 йилга қадар RBS фильмларни сотиб олиш, кейин уларни дистрибюторларга ижарага бериш орқали солиқ имтиёзларига эга бўлиб келган эди. Студия, ҳатто фильм фойда келтирмаган тақдирда ҳам 15-20 йил давомида банкка ҳар йили қатъий белгиланган суммани тўлаб туришга рози бўлган.

Шотланди Қироллик банки “Гарри Поттер ва Азкабаннинг маҳбуси”, “Гарри Поттер ва олов Кубоги”, “Троя”, “Бэтмен: муқаддима”, “Чарли ва шоколад фабрикаси” ва бошқа қатор машхур фильмларни сотиб олган.

Ҳуқуқшунос Жолион Моэм фикрича, бу – “солиқлардан қочиш мақсадида ўйлаб топилган пухта ўйинлар”, холос. Шу ўринда у келишувлар ноқонуний бўлмаганини ҳам айтди. 1997 йили Британия ҳукумати кино саноатида иштирок этадиган компаниялар учун яхшигина солиқ имтиёзларини киритган эди. Лекин 10 йилдан сўнг, унинг шартлари оғирлаштирилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар