Google компанияси Android операцион тизимининг янги реклама ролигини чиқарди ва унда рақобатчи iOS операцион тизимини бузилган роялга ўхшатди. Ушбу роликни Androidֹнинг YouTube-каналида кўриш мумкин.

Ролик сюжети бўйича, пианиночи ташқи кўриниши бир хил бўлган роялларни чала бошлайди. Рояллардан бири оддий, иккинчиси эса "носоз" бўлиб, унинг барча клавишалари фақат бир нотани чиқаради.

Реклама сўнггида экранда "Be together. Not the same" ("Бирга бўлинг, бироқ бир хил эмас") деган ёзув чиқади. Шу тариқа Google компанияси Android’нинг Apple операцион тизими iOS олдидаги афзаллиги унинг турфа эканлигига ишора қилмоқда. Android’нинг бирор версиясида ишловчи гаджетлар интерфейси ва фунциялари бир-бирига ўхшаш бўлмаслиги мумкин, iOS эса Apple’нинг турли қурилмаларида бироз фарқ қилиши мумкин.

Компания яна бир видеода роликдаги носоз роялни яратиш учун 5 ҳафта кетганини маълум қилган.