Рио-де-Жанейролик Стефани Мальдонадо исмли аёл етим қолган опоссум (сут эмизувчи халталилар оиласига мансуб жонзот) болаларини парваришлай бошлади.

Опоссумлар онасини Стефанининг амакиси ити ўлдириб қўйган. Митти опоссумлар ўзларини онасиз яхши ҳис қилмаётганларида ёрдамга Стефанининг Претинья лақабли ити келди ва опоссумчаларга ғамхўрлик қила бошлади.