Жанубий Корея ҳукумати КХДР билан фуқаро алмашувини бекор қилди. Бу ҳақида Бирлашув вазирлиги вакили маълум қилган, деб хабар беради «Ренхап».

Ҳукуматни қўшнилар билан яриморол бўйича, шу жумладан, чегарадан ўтиш ва КХДРга материаллар етказиш борасидаги 17 та талабнома қониқтирмаган.

“КХДРда ядровий синовлар ўтказилаётган ва ракеталар учирилиши жиддий вазиятни келтириб чиқараётган бир пайтда, турли мулоқот ва кооперацияларни ҳал қилиб бўлмайди”, дейди расмий Сеуль.

Қайд этиш керакки, икки давлат ўртасида турли йўналишдаги алмашувлар 2010 йилда тўхтаган. Бунга КХДР торпедасининг жанубликларга тегишли ҳарбий кемани чўктириб юборгани сабаб бўлган.