Эквадор, Нигерия, Уммон ва Жазоир вазирлари нефть қазиб олиш даражасини музлатиш ҳақидаги қарорни қўллаб-қувватлашди, деб маълум қилди Венесуэла нефть вазири Эулохио дель Пино. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Таъкидланишича, дель Пино нефть қазиб олиш даражасини музлатишни Ироқ ва Эрон вазирлари билан 17 февралда муҳокама қилмоқчи.

Россия энергетика вазири ва ОПЕК давлатлари вакиллари билан Қатардаги учрашувда 2016 йилда нефть қазиб олиш даражасини январдаги даражада тўхтатишга тайёргарлик ҳақидаги келишувга эришилди.

Аввалроқ Ироқ ва Кувайт ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари маълум қилинганди.