Канада Ироққа 4 та ҳарбий вертолёт жўнатади

Жаҳон 17 Февраль 2016 1379

"Griffon вертолётлари Ироқ шимолидаги ҳарбийларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун", - дейди Канада Миллий мудофаа вазири Харджит Саджан. Бу ҳақида AFP агентлиги хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, вертолётлар канада ҳарбийларини ташиш учун хизмат қилади.

9 февраль куни Канада ҳарбий ҳаво кучлари жорий йилнинг 22 февралига қадар Ироқ ва Сурия ҳудудидаги “Ислом давлати” террочилар гуруҳи объектларини бомбардимон қилиш операцияларидаги ўз иштирокини тўхтатиши ҳақида маълум қилганди.

АҚШ бошчилигидаги халқаро ҳарбий операцияларга Канада томонидан 6 та F-18 қирувчи-бомбардимончи самолёт, иккита CP-140 Aurora разветка самолёти, битта Airbus СС-150 Polaris ёқилғи ташиш самолёти бириктирилган.

2014 йилнинг октябрь ойида Сурия ва Ироққа Канада ҳукуматининг собиқ Бош вазири Стивен Харпер ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар учун кичик авиагуруҳ ва уларга хизмат кўрсатувчи 600 нафар ҳарбий хизматчи жўнатганди. Канада контингенти Қувайтдаги авиабазага жойлашган. Бундан ташқари, 69 нафар ҳарбий инструктор Ироқ шимолида хизмат қилмоқда. Канада миссияси 2016 йилнинг март ойида ниҳояланади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар