Американинг машҳур тез пишар овқатлар тизими McDonald's Жанубий Кореяда пиво сотишни бошлашини билдирди. Ҳозирча бу лойиҳанинг муқаддимаси, пиво фақатгина Сеулнинг Паньо шаҳарчасидаги битта ресторанда сотилади.

Шаҳарчанинг марказида жойлашгани ва мижозларининг аксарияти ёши катта кишилар эканлиги айни шу рестораннинг танланишига сабаб бўлди. Бу - Осиё тезкор овқатланиш тизимида алкоголь сотиш бўйича илк тажрибадир. Қолаверса, Жанубий Корея бундай тажрибалар учун энг муносиб жой, чунки Жанубий Кореяни “Осиё Ирландияси” деб ҳам аташади.

Лекин мижозлар пиво олишлари учун қоидалар ҳам мавжуд: у фақат гамбургер билан бирга сотилади ва ҳужжатларни ҳам кўрсатиш шарт.

Жанубий Кореяда 19 ёшдан спиртли ичимликлар сотиб олиш ва ичиш мумкин.