МДҲнинг визасиз давлатларида меҳнат муҳожирларидан Россия чегарасини кесиб ўтишда бармоқ излари олинади. Бунинг учун, Россия Давлат думаси депутатлари парламентнинг қуйи палатасига, 18 февраль куни кўриб чиқишга топширилган доктилоскопияга оид қонунни қўллаб қувватлашлари керак бўлади.

Ҳужжатнинг тушунтирувчи хатида ёзилишича, хозирда қонун бўйича чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга, агарда улар Россия ҳудудида яшашса ва ҳарбий хизматни ўташса, агар улар Россияга бошпана сўраб келган бўлса ва федерация ҳудудида ноқонуний истиқомат қилаётган бўлсалар мажбурий доктилоскопия ўтказилади. Бундан ташқари, вақтинчалик яшашга рухсатнома олганлар: ишлаш учун рухсатнома ёки патент эгалари ва бошқа тур муҳожирлари доктилоскопиядан ўтишади.

"Россияда чет элликлар томонидан жиноят содир қилинмайди деб бўлмайди, шу ҳолларда маълумотлар базасига бармоқ излари киритилмаган чет элликлар, қонунни ҳимоя қилиш органлари уларнинг шахсини аниқлаш бўйича керакли тергов ишларини амалга оширмасдан олдин Россия ҳудудини тарк этишга уринишади", - деб фикр билдиришди депутатлар.

"Россия ҳудудига киришда доктилоскопик тизим қўлланиши орқали эса, шундай шахсларни ўз вақтида қўлга олиш ва тегишли чоралар кўришни таъминлайди" - дейилади тушунтирувчи хатда.