Нидерландия қироллиги ҳарбий ҳаво кучларига тегишли F16 русумли қирувчи самолётлар Сурия ҳудудида ИШИД жангариларининг марраларига илк марта ҳаво зарбалари йўллади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда The Washington Times нашри хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, ўтган ҳақдада нидерландияликларнинг самолётлари Сурияда ва Ироқ шарқида 10 марта парвозга чиққан. Қурувчи самолётлар бу учишлар давомида ҳарбий манёврлар ўтказиб, бўлажак амалиётларга тайёрланишган.

Январь ойида Нидерландиядаги нашрлар ўз самолётлари Сурияда ҳам, Ироқда ҳам ҳаво зарбалари бериши ҳақида ёзганди. Нидерландияликларнинг қирувчи самолётлари Иорданиядаги авиабазага жойлаштирилган.

Бундан олдинроқ, АҚШ Ироқ ҳудудига яна 2та F-16 самолёти олиб келгани хабар қилинганди.