АҚШ президенти Барак Обама Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишини Сурия президенти Башар Асад тузуми заифлигининг аломати ҳисобланишини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Обама Калифорнияда бўлиб ўтган АСЕАН саммитидан кейин Сурия армиясининг йўналишини ўйинчи от пойгасида бирор отга пул тикканда ўша от ютқазаётган вазиятга ўхшаш, деб қайд қилди.

Обама Асад ва Путинда "маълум муваффақиятлар" борлигини, бироқ Суриянинг тўртдан уч қисми ҳали ҳам улар назоратида эмаслигини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, "Москва буткул вайрон бўлган давлатни ўзига иттифоқчи сифатида олиб қандай мақсадни кўзламоқда", деган савол қўйди.