Ўзбекистон вакиллари Бангкокда ўтказиладиган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида қатнашади

Спорт 17 Февраль 2016 985

2016 йилнинг 17-21 февраль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари ўтказилади. Мазкур қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси анъанага кўра ҳар учала спорт турида ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.

Осиё чемпионатига йўл олган Ўзбекистон вакиллари таркибидан бир қатор етакчи спортчилар ўрин олишмаган. Айни пайтда ўзбекистонликларнинг биринчи рақамли полвонлари шу йилнинг 18-20 март кунлари Остона шаҳрида (Қозоғистон) “Рио-2016” Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ўйналадиган нуфузли мусобақага қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионатида эса Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ўйналмайди. Шу боис, терма жамоалар мураббийлари лицензион мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик режасини бузмасликка ва Бангкок гиламларида ёш, иқтидорли спортчилар имкониятини имтиҳондан ўтказишга қарор қилишган.

Қуйида Осиё чемпионатига йўл олган терма жамоалар таркиби берилган:

Юнон-рум кураши: - Феруз Тўхтаев (-59 кг), Арам Варланян (-66 кг), Нурбек Холмуҳамматов (-71 кг), Дилшод Турдиев (-75 кг), Жонибек Отабеков (-80 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (-85 кг), Суҳроб Фаттоев (-98 кг), Мўминжон Абдуллаев (-130 кг). Мураббийлар: Равшан Рўзиқулов, Ҳайрулла Абдуллаев.

Эркин кураш: - Маҳмуджон Шавкатов (-57 кг), Муҳаммадсиддиқ Жўраев (-61 кг), Маъруф Нуриллаев (-65 кг), Даврон Авезов (-70 кг), Исломиддин Рахимов (-74 кг), Ильфат Раджапов (-86 кг), Суҳробжон Мукаррамов (-97 кг), Диёр Аралов (-125 кг). Мураббийлар: Олим Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев.

Аёллар кураши: - Даулетбике Яхшимуратова (-48 кг), Зуҳра Мустанова (-53 кг), Севара Ешмуратова (-55 кг), Набира Есенбаева (-58 кг), Саломат Кўчимова (-60 кг), Нилуфар Гадоева (-63 кг), Бахтигул Балтаниязова (-69 кг), Лолахон Оринбаева (-75 кг). Мураббийлар: Ахмет Кагарманов, Баҳодир Калимбетов.

Осиё чемпионатида беллашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасидан ўзбекистонлик Ғайрат Абдуллаев ва Тоҳир Ғуломов ҳам ўрин эгаллашган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар