2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш белгиланган.

Ҳамкорликнинг навбатдаги босқичида бугун, яъни 17 февраль куни Тошкент Халқаро Аэропортида 11 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнатилди.

Маълумотларга кўра, 2015 йилда республика бўйича жами 166 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди. “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган 226 нафар бемор бола операция қилинган.

Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 06:00да Германия Республикасидан 13 нафар соғломлаштирилган бола Тошкентга қайтиб келади.