Renault компанияси Alpine спорткупесининг серияолди версиясини намойиш қилди

Технология 17 Февраль 2016 1091

Renault компаниясига тегишли Alpine фирмаси Монте-Карлодаги тадбирда Vision концептуал купесини тақдим қилди. Янги машина Alpine француз маркасининг тикланишидан кейинги биринчи моделининг серияолди прототипи ҳисобланади.

Alpine вакилларининг айтишича, моделнинг серияли ишлаб чиқариладиган версиясида "концептда қўлланган стилистик ечимларнинг 80 фоизи сақланиб қолади". Серия тарзида ишлаб чиқариладиган купенинг намойиши 2016 йил иккинчи ярмида, тахминларга Париж автосалонида бўлиб ўтади, 2017 йилдан эса сотувга чиқарилади.

Вазни 1100 кг ни ташкил қиладиган купе Renault Clio RS хот-хэтчининг ишчи ҳажми 1,6 литрдан 1,8 литрга етказилган "турботўртлик" двигатели билан жиҳозланади. Машинанинг стандарт версиясида двигателнинг қуввати 250 от кучига яқинни ташкил қилади.

Кейинроқ моделнинг "қувватланган" RS-модификацияси пайдо бўлади, унинг двигатели қуввати 300 от кучига етказилади. Кучайтирилган двигатель цилиндрлар блокининг бошқача каллаги ва модернизациялашган совитиш тизими билан жиҳозланади.

Мотор 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Узатмалар қутиси иккита илашишли бўлиб, унинг дастаги руль чамбари остида жойлашган бўлади. Alpine’да таъкидланишича, машина 0 дан 100 км/соат тезликка 4,5 сониядан камроқда эришади.

Янги спорткарнинг нархи 50 минг евродан бошланади. Купе Audi TT, Porsche Cayman ва Alfa Romeo 4C билан рақобталаша олади.

Французлар қайта тикланган марка ягона модель ишлаб чиқариш билангина чекланиб қолмаслигини айтмоқдалар. Спорткар муваффақиятга эришса, Alpine гибрид двигатель ва тўлиқ приводли кроссовер яратади.

Alpine маркасидаги машиналар ишлаб чиқарилиши 1995 йилда тўхтатилган эди. 2012 йилда Renault компанияси Caterham фирмаси билан машҳур спорткарлар ишлаб чиқарувчисини тиклашга қарор қилди. 2014 йилда Renault билан Caterham орасидаги келишув ошкор қилинмаган сабабларга кўра бекор қилинган, бироқ Renault брендни тиклаш билан бир ўзи шуғулланишни давом эттирган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар