Россияда Ўзбекистоннинг биометрик паспортларга эга бўлмаган фуқароларига чекловлар киритилди

Ўзбекистон 17 Февраль 2016 11535

Россия Федерал миграция хизматининг бир қатор вилоят бошқармалари Ўзбекистоннинг биометрик паспортларга эга бўлмаган фуқароларига чекловлар киритилиши ҳақида маълумотлар тарқатди.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг 2014 йил 19 мартдаги 04-4/3594-сонли нотасига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг эски, яъни нобиометрик намунадаги паспорти ўзининг сафар ҳужжати кучини Ўзбекистон ташқарисига 2014 йилнинг 1 июлигача чиққан шахслар учун сақлаб қолган ва 2015 йилнинг 31 декабригача амал қилган.

Шу сабабли Россия Федерал миграция хизматининг ҳудудий бошқармалари нобиометрик паспортга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари номидан вақтинчалик яшашга рухсат бериш, ишлаш патентини олиш ёки қайта расмийлаштиришга аризаларни қабул қилинмайди.

Ўзбекистоннинг нобиометрик паспортлар билан Россияга чиққан фуқаролари Ўзбекистоннинг консуллик идорасига биометрик паспортни ёки Ўзбекистонга қайтишга сертификатни расмийлаштириш учун мурожаат қилишлари шарт.

Ўзбекистоннинг Россияда вақтинчалик яшашга рухсат ёки Россияда яшаш ҳуқуқи бўйича яшаётган фуқаролари ҳам биометрик паспорт олишлари керак.

2016 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб фақатгина биометрик паспорт ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар