Саудия Арабистони халқаро коалиция раҳбарлигида Суриядаги қуруқликдаги операцияда иштирок этишга тайёр, деб айтди бригада генерали Аҳмад Асирий. Бу ҳақда Sky News Arabia маълум қилди

"Саудия Арабистони бир ўзи эмас, балки халқаро коалиция раҳбарлигида Сурияга кириб боришга тайёрлигини билдирди", деб айтди Асирий.

Асирийнинг айтишича, Саудия Арабистони ва Туркиянинг биргаликдаги ҳарбий-ҳаво машғулотлари Саудия Арабистони қуролли кучларининг бунга тайёрлигини тасдиқлади.