Бироз олдин актриса Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Instagram саҳифасида узук суратини қўйиб, актёр ҳамкасбларидан бири қўлини сўраганини ҳақида маълум қилган эди. Кўпчилик “сирли ошиқ” ҳозирда актриса суратга тушаётган “Нотаниш қотил” фильмининг режиссёри Азамат Аҳроров деб ўйлаган эди.

Ушбу  жумбоққа ойдинлик киритиш мақсадида “Qalampir.uz” сайти актриса билан  боғланди.

Актриса Азамат Аҳроров қўлини сўраганини, бироқ Instagram’даги узук сурати бошқа актёрдан эканини маълум қилган. Актриса ушбу ошиқ ким эканини ошкор этмоқчи эмаслигини айтган.

Шунингдек, актриса турмушга чиқиши борасидаги қарорларни оила аъзо қабул қилишини, ўз бу ҳақида бир тўхтамга келмаганини маълум қилган.