Ўз қурилмаларига қараганда бошқа брендлар учун деталлар тайёрлаши билан машҳур бўлган Sony кичикроқ ва арзонроқ камера ишлаб чиқаради.

Хабарларда айтилишича, мазкур вазият Apple, Huawei ҳамда Samsung томонидан фойдаланиладиган сенсорларда ўз аксини топган.

Фирма Exmor RS IMX318 камерасни ишлаб чиқармоқда. У келаси йил кўплаб қурилмаларда ўрнатилиши эҳтимоли бор. Бу 22,5 мегапиксель кенгайтмали, 0,03 сонияда барчасини йиғадиган гибрид автофокусга эга бўлган камерадир. Датчик олдингиларига қараганда ҳажм жиҳатидан анча кичик, бироқ эндиликда учта ўқга эга бўлган, суратларни электрон мувофиқлаштиришни ўз ичига олган.

16 февраль куни берилган маълумотларга кўра, бу Xperia Z5 даги IMX300 га жуда ўхшаш. Мазкур телефон ҳам худди шундай хусусиятларга эга ва бозорда мавжуд суратга олиш учун мўлжалланган энг яхши смартфондир. Қурилманинг автофокуси жуда тезкор ва эндиликда ёруғлик кам бўлганида ҳам ҳайратланарли даражадаги суратларни олади.

Агар мазкур технология Sony компаниясига тегишли бўлмаган телефонларда ҳам ўрнатилса, телефонда олинган суратларнинг сифати борасидаги фикрлар ўтмиш бўлиб қолади. Компания ушбу датчикларни май ойигача ўрнатишини маълум қилмоқда, демак ёзги дам олиш вақти келгунига қадар уни кўплаб қурилмаларда учратиш мумкин бўлади.