Тарасов "Фенербаҳче" стадионидаги ҳаракатидан кейин туркиялик мухлислар таҳдидига йўлиқди

Спорт 17 Февраль 2016 4098

"Локомотив" жамоаси ярим ҳимоячиси Дмитрий Тарасов ўз инстаграмига "Фенербаҳче" стадионида ўзи томонидан амалга оширилган ҳаракат тасвири, яъни стадионга Путин тасвирланган майкага тушиб келгани суратини жойлаштиргач, туркиялик мухлисларнинг "қаҳру-ғазабига" дучор бўлди.

Бу сурат остида 14 соат давомида турли тилларда 3 мингдан ортиқ изоҳлар ёзилди. Уларнинг катта қисми туркиялик мухлислар томонидан қолдирилган ва улар турли ҳақоратомуз сўзларни ишлатишган. Баъзи изоҳларда Тарасовнинг ҳаётига таҳдид қилинган.

"Локомотив" ва "Фенербаҳче" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни Москва шаҳрида ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив"нинг Европа лигаси 1/16 финалида "Фенербаҳче"га қарши учрашув (0:2) якунлангач, Тарасов жамоа футболкасини ечган ва ички майкасидаги Путиннинг ҳарбий либосда тушган сурати ҳамда "Энг хушмуомала президент" ёзувини туркиялик мухлисларга кўрсатганди.

"Фенербаҳче" "Локомотив"га қарши ўйин арафасида ўз мухлисларидан футболга сиёсатни аралаштирмасликни сўради

"Фенербаҳче" мухлислари Истанбулда "Локомотив" жамоаси автобусига ҳужум уюштирди

"Локомотив" футболчиси "Фенербаҳче"га қарши ўйин сўнгида туркларга Путин сурати туширилган майкасини кўрсатди

Дмитрий Тарасов Туркиядаги ўйиндан кейин Путин сурати бор майкасини кўрсатганига изоҳ берди

УЕФА вакили: Тарасов Туркиядаги ножўя ҳаракати учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин

Кўпроқ янгиликлар