Теҳронда Эрон, Ироқ, Венесуэла ва Қатар нефть вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда

Жаҳон 17 Февраль 2016 2000

Теҳронда Эрон, Ироқ, Венесуэла ва Қатар нефть вазирларининг тўрт томонлама музокаралари бошланди. Бу ҳақда Shana агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, нефть вазирлари нефть қазиб олиш даражасини музлатиш таклифини муҳокама қилишмоқчи.

Аввалроқ Россия энергетика вазири Александр Новак ва ОПЕКга аъзо бир қатор давлатлар вакиллари Қатар пойтахти Доҳада нефть қазиб олиш даражасини 11 январдаги даражада музлатишга келишиб олгандилар.

Кўпроқ янгиликлар