Тошкент бозорларида олиб-сотарларга қарши кураш кучайтирилади

Ўзбекистон 17 Февраль 2016 6635

Тошкент шаҳридаги олиб-сотарларга қарши кураш олиб бориш учун маҳсулотини устама ҳақсиз сотадиган фермер ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хусусий тадбиркорлар жалб этилади. Шунингдек, бозорларда харид қилинган маҳсулот вазнини текшириш учун янада кўпроқ назорат тарозилари пайдо бўлади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги “Тошбозорсавдо” уюшмасига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, аввало фермерлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хусусий тадбиркорларга (деҳқонларга) бозорлардан энг яхши жойлар ажратилиши ҳамда маҳсулот бозоргача муаммосиз етказиб келиниши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилиши кутилмоқда. Натижада маҳсулот истеъмолчиларга устама ҳақсиз етиб боради.
“Ушбу тажриба сўнгги икки йил давомида гўшт, балиқ ва паррандалар сегментида айниқса яхши натижа берди. Мисол учун, фермерлар мазкур давр мобайнида 604 тонна балиқ, 9 минг тонна гўшт, 488 миллиондан ортиқ тухумни арзон нархларда сотишди. Кўрсаткичларни мана шу йилда сезиларли даражада ошириш режалаштирилмоқда”, - дея хабар беради манба.

Шунингдек, Наврўз, Мустақиллик байрами, Янги йил ва бошқа байрамлар вақтида арзон нархлардаги махсус деҳқончилик ярмаркаларини ташкиллаштириш кампанияси давом эттирилади.

Яхши натижа кўрсатган яна бир механизм - “Элга хизмат” кўтара савдо қилиш ташкилотининг фаолияти кенгайтирилади. Унинг бўлимлари пойтахтнинг ҳар бир бозорида иш юритмоқда. Улар орқали ўтган йили қиймати 41,5 миллиард сўмлик 17 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилган, мазкур сумманинг 74 фоизи нақд пулсиз, банк карталари орқали тўланган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, савдо нормаларига риоя этишни назорат қилиш учун “Тошбозорсавдо” уюшмаси бозорларда 2,3 мингдан ортиқ назорат тарозиларини ўрнатган, улардан ҳар бир харидор бепул фойдаланиши ва сотувчи айтган вазнни текшириб кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сотиб олинган маҳсулотингиз назорат тарозисида кам чиққудек бўлса, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига шикоят хати билан мурожаат қилишингиз ёки унинг “ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб хабар беришингиз мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар