Туркиядан қалбаки 80 000 АҚШ долларини Ўзбекистонга олиб кирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жамият 17 Февраль 2016 11589

Асли наманганлик, Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келаётган Унсин Раҳимова бошлиқ жиноий гуруҳ Туркияда тайёрланган қалбаки чет эл валютасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ғайриқонуний йўллар билан олиб кирган.

Унсин Раҳимова жами 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки хорижий валютасини курьер орқали Наманган вилоятида истиқомат қилувчи укаларига юборган ва улар турли жойларда асл банкнотларга алмаштириш билан шуғулланишган.

Тергов жараёнларда аниқланишича, Андижон вилоятида истиқомат қилувчи “ташувчи” турли молллар олиб келиш важи билан уч маротаба Туркияда бўлган: 2014 йилги сафар чоғида сохта $10,2 минг, ноябрь ойида $50 минг ва 2015 йилнинг апрелида $20 минг АҚШ долларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган. Жиноий гуруҳ қалбаки пулларни кам-кам ҳажмда, лекин доимий равишда алмаштирган.

Ўтган йилнинг июнь ойида жиноий гуруҳ аъзоларидан бири ана шундай жиноят иши устида қўлга олингач, уларнинг барча кирдикорлар фош этилди.

“Суд жиноий гуруҳ аъзоларининг қилмишларига яраша жазо тайинланиб, ҳукм чиқарди”, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар