Москванинг "Локомотив" жамоаси ярим ҳимоячиси Дмитрий Тарасовга узоқ муддатли дисквалификация хавфи таҳдид солмоқда. Бунга унинг Европа Лигаси доирасида Истанбулдаги "Фенербаҳче" жамоасига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг майдонга Путин сурати туширилган майкада чиқиб келгани сабаб бўлиши мумкин.

"Бу ҳолатда интизом қоидаларининг очиқдан-очиқ бузилишини кўриш мумкин. Тарасов камида 10та ўйиндан дисквалификация қилиниши мумкин. Шунингдек, "Локомотив" жамоаси ҳам жазоланиши кутилмоқда", дея маълумот берган УЕФАнинг расмий вакили Р-Спорт нашрига берган интервьюсида.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви 25 февраль куни Москва шаҳрида ўтказилади.

Тарасов "Фенербаҳче"га қарши ўйин якунлангач, Путин сурати ва "Энг хушмуомала президент" жумласи туширилган майкада майдонга чиқиб келди (у ўйин вақтида алмаштирилган эди - таҳририят). Кейинроқ бу ҳаракатини 28 ёшли футболчи "ўз президентини ҳар қаерда қўллаб-қувватлаши" билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган. Россия томони бу давони тан олмаган.

Шундан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Россия 2016 йилнинг 1 январидан Туркия билан визасиз режим тўхташини маълум қилган.

"Фенербаҳче" "Локомотив"га қарши ўйин арафасида ўз мухлисларидан футболга сиёсатни аралаштирмасликни сўради

"Фенербаҳче" мухлислари Истанбулда "Локомотив" жамоаси автобусига ҳужум уюштирди

"Локомотив" футболчиси "Фенербаҳче"га қарши ўйин сўнгида туркларга Путин сурати туширилган майкасини кўрсатди

Дмитрий Тарасов Туркиядаги ўйиндан кейин Путин сурати бор майкасини кўрсатганига изоҳ берди

"Локомотив" УЕФА томонидан "Тарасов иши" туфайли жазоланиши мумкин