Олий Рада Арсений Яценюк ҳукуматини истеъфога чиқариш учун етарлича овоз йиға олмади. Шу билан бирга Украина парламенти ҳукумат ишини қониқарсиз эканлигини қайд этди.

Унга нисбатан ишончсизлик вотумини эълон қилиш таклифига 226 депутат ўрнига 194 нафар депутат рози бўлди. Натижада парламентда кутилмаган ҳодиса рўй берди. Депутатлар воқеадан бир неча дақиқа аввал ҳукумат ишини қониқарсиз деб топишди, аммо уни истеъфога чиқаришга эриша олишмади.

Рада деярли тўрт соат давомида ҳукуматнинг ўтган йилдаги ҳисоботини муҳокама қилди. Ундан аввал мамлакакт президенти Петро Порошенко халққа Яценюкни ихтиёрий тарзда истеъфога чиқариш тўғрисида мурожаат қилди. Ҳукумат ишидан аҳолининг 70 фоизлик қисми норозилик билдирган.

Кун давомида «Петро Порошенко блоки» фракцияси депутатлари ҳукуматга ишончсизлик масаласини муҳокама қилиш учун керакли 150 имзоларни тўплашди. Бироқ парламент иттифоқига кирувчи фракциялар орасида бу ташаббусга нисбатан муносабат бирламчи бўлмади.

Шунингдек, сайловолди йиғилишда «Оппозицион блок»нинг барча депутатлари зални тарк этганлари ҳам муҳим рол ўйнади. Мазкур блок вакили Вадим Рабинович трибунадан барча вазирларни қамоққа жўнатиш кераклигини талаб қилди.

Оқибатда ҳукумат ишончсизлик вотуми ўтказишга коалицияни бошқараётган фракциянинг тўртдан уч қисмини овози етарли бўлмади.