“Ўзтрансгаз” Ўзбекистонда Ярославлдаги каби фожиалар рўй бермаслиги чораларини кўради

Ўзбекистон 18 Февраль 2016 3362

Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва аҳоли ўртасида “зангори олов”дан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тарғиб қилишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

"Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу борада “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2006 йил 8 августдаги “Ўзтрансгаз” акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, компания истеъмолчиларнинг табиий газдан хавфсиз ва оқилона фойдаланишини таъминлаш чораларини кўрмоқда", дейилади УзА хабарида.

Sputnik агентлигининг анжуманда иштирок этган мухбири маълумотига кўра, “Ўзтрансгаз” Ўзбекистонда Ярославлдаги каби газ қурилмаларидан нотўғри фойдаланилиши оқибатида келиб чиққан фожиалар рўй бермаслиги чораларини кўради.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Россиянинг Ярославль шаҳрида кўп қаватли уйда газ усканаларидаги носозлик туфайли юз берган портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлганди.

Бугунги кунда компания мутахассислари бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётгани таъкидлаб ўтилган.

"Газ ва газ ускуналаридан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш чоралари ва қоидалари тушунтирилмоқда. Масалан, марказлаштирилган коммуникацияларга уланган газ плиталаридан фойдаланадиган хонадон эгалари уларни 2 йилда бир марта, газ баллонида ишлайдиган газ плиталарига эга аҳоли эса 1 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказиши шарт. Бундан ташқари, мутахассислар газда ишлайдиган иситиш ва сув иситиш ускуналарини иситиш мавсуми олдидан йилига бир марта кўрикдан ўтказиши зарур", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2013 йилдан 2015 йилгача бўлган давр мобайнида рўй берган фавқулодда вазиятларнинг 13 фоизи газ қурилмаларининг портлаши ва ис газидан заҳарланиш кўринишида рўй берган. 2015 йилда эса бу кўрсаткич 8 фоизни ташкил этган.

"Жорий иситиш мавсумида аҳолининг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ қатор ҳолатлар қайд этилган. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола ва ностандарт газ мосламаларидан фойдаланиш, газ коммуникацияларига резина шланглар орқали уланиш, мўриларнинг носозлиги ҳамда шамол яхши айланмайдиган биноларни газ ускуналари ёрдамида иситиш бунга сабаб бўлмоқда", дейди “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари М.Бошманов.

Қайд этилишича, Ўзбекистон бу каби фавқулодда вазиятлар рўй бериши олдини олиш бўйича катта тажрибага эга ва бундай тажриба дунёнинг кўплаб мамлакатларида йўқ. Таққослаш учун, Россияда газлаштириш даражаси 65 фоизни ташкил этгани ҳолда, Ўзбекистонда 95 фоизни ташкил этади.

2014 йилда маиший газ оқиб чиқиши билан боғлиқ 37 нохуш ҳодиса юз берган ва натижада 55 киши ҳалок бўлиб, 83 киши турли даражада жароҳатлар олганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16561 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22078 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11222 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12061 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40241 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52821 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47691 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 262 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 527 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар