“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон 18 Февраль 2016 1529

Миллий Матбуот марказида МХХ Давлат чегараларини ҳимоя килувчи қўмитаси ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилот ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи кўмитаси масъул ходимлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вакиллари, ҳамкор ташкилотлар мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси томонидан ёшларни Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинлари сафларида хизматни ўташ, ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун руҳан ва жисмонан тайёрлаш, чегара қўшинларига кўмаклашувчи гуруҳлар таркибида чегара олди ҳудуди доирасида Давлат чегарасини ҳимоя килиш ва қўриқлашда ихтиёрий равишда иштирок этишлари ташкил этиш мақсадида ўрта махсус касб-хунар таълими муассасалари ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган "Ёш чегарачилар" мусобақалари 2011 йилдан буён ўтказиб келинмокда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 10 декабрь кунидаги баёнига асосан, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари 2016 йил февраль-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

Йиғилишда мазкур мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар зиммасидаги вазифалар, уларнинг ижроси, мусобақа тақвимига киритиладиган турли маданиий тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди.

Маълумотларга кўра, мусобақани юксак савияда ўтказиш учун ҳамкорлар сафига бу йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИВ йўл ҳаракати хавсизлиги Бош бошқармаси ҳам киритилди.
"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ғолиблари, мураббийлар, 20 та “Энг илғор” номинация эгалари компьютер жамланмаси, телевизор, ДВД плеер, уяли алоқа телефонлари, медаль ва дипломлар ҳамда ўқув қуроллари тақдим этилади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53514 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65528 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161119 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26915 Жамият
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 2 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 399 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 840 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Кўпроқ янгиликлар