Apple компанияси раҳбари Тим Кук Сан-бернардинолик террорчининг телефонини очишда Федерал қидирувлар бюросига билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгандан кейин, Оқ уйнинг ўзи компанияга мурожаат қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

АҚШ президенти маъмуриятида АҚШ адлия вазирлиги компаниядан террорчига тегишли ягона қурилмага киришни таъминлашни сўраётгани тушунтирилди.

Аввалроқ Калифорния суди Apple компаниясига Сан-Бернардинода теракт уюштирган мерганнинг телефонини блокдан чиқаришда Федерал қидирувлар бюросига ёрдам беришни буюрган. Бироқ компания раҳбари Тим Кук суднинг бу буйруғини бажаришни рад этган.

2015 йил 2 декарбда Сан-Бернардино шаҳрида имконияти чекланган одамлар маркази ҳудудида отишма содир этилган. Полиция маълумотларига кўра, ҳужумни Саид Ризуан Фаррук ва унинг рафиқаси Ташфен Малик содир этган. Расмий маълумотларга кўра, отишма оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 17 киши яраланган.