Британиянинг Aston Martin автокомпанияси маиший элекроника буюмлари ишлаб чиқарувчи LeEco хитой компанияси билан ҳамкорликда ўзининг илк электромобилини яратиш устида иш бошлади. Бу ҳақида China Daily`нинг электрон нашри хабар бериб, янги лойиҳада RapidS базасидан фойдаланилишини маълум қилди.

Электромобиль 2018 йилда бозорларга чиқарилиши режалаштирилган ва компаниянинг Гейдон(Уорикшир графлиги)да жойлашган заводида йиғилади.

"Бу Aston Martin компаниясининг электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳасини юксалтиради", - дейди британия компаниясининг бош директори
Энди Палмер.

Ҳозирча лойиҳанинг молиявий шартлари ҳақида маълумотлар йўқ.