Австралияда янги вазирлар қасамёд қабул қилишди

Жаҳон 18 Февраль 2016 898

Австралия генерал-губернатори Питер Косгроув Канберрада ҳукуматнинг янги аъзолари қабул қилган қасамёдни қабул қилиб олди.

"Бош вазир Малкольм Тернбулл вазирлар маҳкамасида ходимларни асосан зарурат юзасидан алмаштирди", деб хабар беради ТАСС.

Ўтган ҳафта ҳукуматнинг икки вакили – бош вазир ўринбосари Уоррен Трасс ва савдо вазири Эндрю Робб сиёсатдан кетишларини эълон қилишганди. Роббнинг ўрнини Стивен Чобо эгаллади.

Барнаби Жойс Уоррен Трасс ўрнига бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаши муҳим ўзгариш бўлди. Аввал у Миллий партия раҳбари муовини вазифасида фаолият юритган. Анъана бўйича Жойс қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазири лавозимини ҳам сақлаб қолади.

Янги бош вазир кўпчиликка Австралияга ноқонуний олиб кирилган иккита зотдор кучук туфайли Голливуд актёри Жонни Депп билан судлашгани билан машҳур.

Австралиянинг ўзида уни қатъиятли, сайловчилари манфаатлари йўлида жонбозлик кўрсата оладиган сиёсатчи сифатида қадрлашади.

Ҳокимиятдаги ушбу ўзгаришлардан сўнг, эндиликда Австралия бошқарувида олти нафар аёл ҳам фаолият юритяпти. Жумладан, ташқи ишлар вазири Жули Бишоп ва мудофаа вазири Марис Пейн.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар