Чўлнинг сариқ қумлари ва Рас Ал-Ҳейма (Ras Al Khaimah) ва Умм Ал-Кувейн (Umm Al-Quwain) кул ранг тоғлари Амирликнинг шимолида юз берган қорли бўрондан сўнг оппоқ қорга беланди.

БААдаги энг паст ҳароратни кўрсатган ёмон об-ҳаво сабаб ёққан қор икки амирликдаги чўл ва тоғларнинг кўплаб майдонларини эгаллаб олди.

“Кўпгина одамлар қордан баҳраманд бўлиш учун у ерга боришди, кейинчалик қор кучли ёмғирга айланган... жамоат мулкига зиён етказилмаган ва ҳеч қаерда йўл ёпилишлари кузатилмаган”, деб хабар беради “the Arabic language daily” мухбири Эмарат Алёйм.

Фужейра ва унинг атрофидаги қишлоқларда бугунги кунда шаррос ва ўртамиёна ёмғир ёққан. Ёмғир давомида ҳарорат тушиши кузатилиб, воҳада сув кўпайиши ва чақмоқлар чақиши кузатилган.