Қозоғистон бош вазири ўринбосари Дариға Назарбоева ўз-ўзича, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлайдиган қозоғистонликларни ҳасислик қилмай, даромадлари билан бўлишишга чақирди.

"Тиббий суғурта ҳам бизга ўз-ўзича ишлайдиган аҳолини юзага чиқаришга ёрдам беради. 2 млн 700 минг одам расман ишлайдиган ва солиқ тўлайдиган фуқаролар каби бепул тиббий ёрдам оладилар. Улар мамлакат бюджетига бир тийин тўламайдилар, бироқ уларнинг фарзандлари бепул таълим, касб олади, ўзлари эса ижтимоий ҳимояга, қарилик пенсиясига даъвогарлик қиладилар – бу адолатдан эмас", деб айтди Назарбоева Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг кенгайтирилган ҳаъайт мажлисида. Бу ҳақда КазТАГ хабар берди.

"Албатта, бир томондан давлат бунга кўз юмган, чунки одамлар ўзларини иш билан, даромад билан таъминлайдилар. Мамлакатнинг ҳар бир фуқроси, агар биз буни истасак, ижтимоий соҳа юқори сифатда йўлга қўйилган бўлишини истаса, агар биз йўлларимиз яхши бўлишини, фарзандларимиз яхши таълим олиши ва ҳар биримиз кексаликда муносиб ҳаёт кечиришни истасак, унда биз, бу сизга ёқадми-йўқми, солиқ тўлашимиз лозим. Барча ривожланган давлатлар айнан шунда туради", деб айтди Дариға Назарбоева ҳамда кўпгина давлатларда солиқ солиш даражаси Қозоғистондан 2-3 баробар катталигини қайд қилиб ўтди.

Унинг айтишича, Скандинавия давлатларида фуқароларнинг 60-70 фоиз даромади солиқлар кўринишида бюджетга тўланади.

"Бизда жуда эркин солиқ сиёсати мавжуд. Шунинг учун президентимиз айтгандек, виждонли бўлиб, ҳасислик қилмай, бўлишиш керак, солиқлар тўлаб, тинчгина ухлаш керак", деб айтди Назарбоева.

"Шунинг учун тиббий суғурталаш тизимида тиббий суғуртани, суғурта полисини ўз-ўзича, ҳеч қандай ҳужжатсиз ишлайдиган одамлар ололмаслиги кўзда тутилган, биз буни уларни бу хизматлардан буткул узиб қўймоқчи бўлаётганимиз, вазиятдан чиқишни уларнинг ўзларига ташлаб қўяётганимиз учун қилмаяпмиз – йўқ. Агар одам ҳеч қаерда ишламаса, у бандлик марказига боради, у ерда ишсиз сифатида рўйхатдан ўтади, тегишли нафақа олади, марказ уни ўзи истаган ўқишга, ўзи истаган мутахассислик бўйича малака олишга юборади. Эътибор беринг, бунинг барчаси бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Давлат яна уни ишга жойлаштиради. Сендан эса фақат ишлаш ва солиқ тўлашгина талаб этилади", деб айтди Назарбоева.

Назарбоеванинг фикрича бу тизим етарлича аниқ ва адолатлидир.