Ди Каприонинг "Оскар" ортидан қувиши ифодаланган аркада ўйини пайдо бўлди

Технология 18 Февраль 2016 2442

Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо "Оскар" мукофоти ортидан қувиши керак бўлган аркада ўйини қаҳрамонига айланди.

Ўйинда Леонардога "Оскар"га эга бўлишга қизил гиламдаги бир қанча журналистлардан ташқари, машҳур қўшиқчи Леди Гага ҳам халал бермоқчи бўлади.

Актёрга рақиб сифатида эса унинг ҳамкасблари, жумладан актёр Брайан Крэнстон танланган. Ўйинда қўшимча балларга эса Ди Каприони актёрлик санъатида синаб кўриш билан эга бўлиш мумкин. Ўйин финалида эса актёр айиқ билан олишишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Леонардо Ди Каприо "Оскар" мукофотига 5 марта номзод бўлган. Актёрнинг меҳнатлари Киноакадемия томонидан тан олинмагани ОАВ томонидан жуда кўп муҳокама қилинди ва бу машҳур "мэм"га айланди.

2016 йилда Ди Каприо "Оскар"га "Омон қолган" фильмидаги роли учун номзод бўлди. "Оскар 2016" тақдимотигача актёр бир қанча мукофотларга жумладан "Олтин глобус" ва Британия Киноакадемияси мукофоти BAFTAга сазовор бўлди.

Ди Каприо учинчи марта «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди

Ди Каприо олтинчи марта «Оскар» мукофоти учун номзодлар қаторида

Леонардо Ди Каприо BAFTA талқини бўйича энг яхши актёр деб топилди

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар