Авиация муҳандиси, коинот сайёҳлиги бўйича дунёдаги биринчи Space Adventures корхонасининг таъсисчиси, Planetary Resources компанияси асосчиси ва бошқа етакчи технологиялар ҳамда космик ривожланишлар билан боғлиқ лойиҳалар ташкилотчиси Питер Диамандис 2025 йилда инсониятни нималар кутаётганини башорат қилди.

1. 1000 доллар эвазига инсон мияси

2025 йилда 1 сонияда 10 000 трлн операцияларни бажаришга қодир компьютер пайдо бўлади. Бу тезлик инсон миясининг ахборот таҳлил қилиш тезлигига тенг. Бундай қурилма бор йўғи 1000 доллар эвазига сотилади.

2. “Барчага интернет”

“Барчага интернет” глобал иқтисодиётни янги даражага кўтаради: географик чегаралар йўқолиб, дунёнинг турли бурчакларидаги инсонлар онлайн тарзда лойиҳалар устида худди реал ҳаётдаги каби ишлаш имкониятига эга бўлишади. 2025 йилга келиб “Барчага интернет” ахборот йиғиш учун 100 миллиардлик бир-бирига уланган датчикларни ўз ичига олади. “Cisco”нинг яқинда чоп этилган маърузасига кўра, мегаинтернет 19 трлн. доллар ишлаб чиқаради.

3. Такомиллашган билим


Дунёдаги триллиондан ортиқ ахборот йиғиш датчиклари (автоном автомобиль, сунъий йўлдош тизими, учувчисиз самолётлар, тақиладиган камералар) орқали сиз истаган вақтингиз ва жойингизда, ўзингиз хоҳлаган нарсангиз ҳақида билиб олишингиз мумкин. Биз энди такомиллашган билимлар дунёси сари боряпмиз.

4. Бир-бирига узвий боғлиқ бўлган 8 миллард инсон


Facebook (Internet.org), SpaceX, Google (Loon лойиҳа), Qualcomm ва Virgin (OneWeb) сайёрамиздаги барча инсонларни сониясига бир мегабит тезликдан ошувчи интернет билан таъминлаб беришни режалаштирган. Саккиз миллиарддан ошиқ инсонлар коммуникациянинг янги воситалари билан боғланадилар. Глобал тармоқдан чекланган инсонлар Google, 3D-чоп этиш, Amazon хизматларининг барча маълумотларидан фойдаланиш имконига эга бўлишади.

5. Соғлиқни сақлашдаги катта бурилиш


Янги самарадор тизимларнинг пайдо бўлиши эвазига мавжуд бўлган соғлиқни сақлаш муассасалари йўқолиш арафасида қолади. Минглаб стартаплар, шунингдек бугунги кундаги ахборот гигантлари (Google, Apple, Microsoft, SAP, IBM ва ҳ.к.) янги бизнес-моделлар билан даромадли (3,8 трлн доллар) соғлиқни сақлаш соҳасига кириб келишади. Бу эса бюрократик клиникалар ва шифохоналарни йўқ қилади.
Биометрик зондлаш ҳар бир кишининг ўз саломатлигига ўзи эгалик қилишига ёрдам беради. Янги ускуналар орқали эндиликда биз юрак хасталиги, саратон сабаблари ҳамда нейродегенератив касалликларни аниқлашимиз ва уларни даволашимиз мумкин. Роботлаштирилган жарроҳлар эса мушкул операцияларни амалга оширади ва бу самаралироқ, ҳамёнбоп бўлади.

6. Кенгайтирилган ва виртуал реаллик


Facebook (Oculus), Google (Magic Leap), Microsoft (Hololens), Sony, Qualcomm, HTC ва бошқаларга киритилган миллиардлаб долларлар эндиликда беҳудага сарфланмайди. Дисплей ва интерфейсларнинг янги авлодлари пайдо бўлади. Одатий смартфон, компьютер ва телефон экранлари йўқолиб, уларнинг ўрнини кўзойнаклар эгаллайди. У Google Glass`га ўхшамайдиган, ҳозирда хипстерлар тақувчи кўзойнак каби бўлади.

7. Болалик


Одамзод сунъий интеллект яратишда давом этади. Агарда сиз Сири (Siri)ни энг мукаммал ютуқлардан бири деб ўйласангиз, 10 йилдан кейин “Темир одам”даги ҳақиқий Жарвисни ҳаётда ҳам кўришингиз мумкин бўлади. IBM Watson, Deep Mind ва Vicarious сизларнинг сўзлашувингиз, хабарингиз ва биометрик маълумотларингизни кўчириб олувчи кучли ёрдамчини ишлаб чиқаради. Бу эса ўз навбатида ишларни енгиллаштиради.

8. Блокчейн

Сиз биткоин - хавфсиз криптовалютаси ҳақида маълумотга эгасиз. Лекин инновация – электрон валюта эмас, балки воситачиларсиз тўғридан-тўғри активларни рақамли узатишдан иборат бўлган протоколдир, яъни - блокчейн. Марк Андрисен каби сармоядорлар учун электрон валютани киритиш интернет яратишдек муҳим қадам ҳисобланади.