17 февраль куни ўтказилган ЕЧЛ нимчорак финалидаги яна бир учрашувда Бельгиянинг "Гент" жамоаси ўз майдонида Германиянинг "Вольфсбург" жамоасига қарши майдонга чиқди.

Учрашувдаги дастлабки учта гол меҳмонлар томонидан урилди. 44 ва 54-дақиқаларда Дракслер дублга эришган бўлса, 60-дақиқада Крузе ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Германияликлар хотиржамликка берилишгач, бу голларга 80 ва 89 дақиқаларда Кумс ҳамда Кулибали томонидан жавоб голлари йўлланди - 2:3. Лекин мезбонлар ҳисобни тенглаштириб, мўъжиза кўрсатишга улгуришмади ва мағлубиятни тан олишди.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Гент — Вольфсбург 2:3
Голлар: Кумс, 80, Кулибали 89 — Дракслер, 44, 54, Крузе, 60
Гент: Зельс, Нильсен, Фокет, Митрович, Миличевич (Сайеф, 61), Асаре, Ренато Нето, Дежагере, Кумс, Депуатр (Кулибали, 80), Симон (Маттон, 61)
Вольфсбург: Кастельс, Юнг (Шюррле, 45), Данте, Родригес Р., Кнохе, Виейринья (Шефер, 80), Дракслер, Луис Густаво, Треш, Арнольд, Крузе (Путаро, 90)
Огоҳлантиришлар: Кумс, 59 - Луис Густаво, 47; Виейринья, 48.