Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада ҳарбийлар ётоқхонаси олдида содир этилган портлаш туфайли Озарбайжонга сафарини қолдирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, Эрдўғаннинг Озарбайжонга сафари 18 февралга белгиланган эди.

Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 28 ҳалок бўлган, 61 киши яраланган.

Аввалроқ йўл четида қолдирилган миналаштирилган автомобиль портлагани маълум қилинганди.

Туркия ҳукумати портлашни теракт деб айтди.