Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадаги теракт ташкилотчилигида гумонланиб қўлга олинган кишилар сони 14 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, мамлакат бош вазири Аҳмад Довудўғли Анқарадаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 9 киши қўлга олингани ҳақида хабар берганди.

Бундан ташқари Довудўғли 17 февраль куни содир этилган теракт учун айбни курдлар зиммасига юклаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль оқшомида Анқара марказидаги ҳарбийлар ётоқхонаси олдига келган автомобил портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлиб, 31 киши жароҳат олди.